Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага оид Ўзбекистон Pecnyбликаси қонунлари, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.
Узбекистан Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди.
Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш
чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштиради.
Қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўради.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер, деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.
Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.
Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши, чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади.
Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишда амалий ёрдам беради.
Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиҳчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этади.
Ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш чораларини кўради.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлокда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади.
Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий тахдил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шугулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда
с*
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Узбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўгрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.
Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
балиқчилик, сув ҳавзаларини балиқ овлаш учун ижарага бериш масалалари бўйича махсус танлов комиссияси
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:
Ep танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;
Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси.
Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси; ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси;
қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари; гидрогеология мелиоратив экспедицияси; вилоят сув назорат инспекцияси; вилоят “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси; дон маҳсулот корхоналари;
вилоят “Машина трактор парклари бирлашмаси” акциядорлик жамияти; “Ўзагролизинг” вилоят филиали”
“Ҳудудий пахтасаноат” АЖ “Давуруғназоратмаркази” вилоят бўлими; вилоят чорвачиликда наслчилик инспекцияси;
Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси;
вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;
“Ўздаверлойиҳа” вилоят филиали; вилоят “Пилла” ташкилоти; вилоят “Ғўза уруғчилиги” бирлашмаси “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳудудий ташкилоти;
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот института вилоят филиали;
вилоят фермерлар кенгаши;
вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
вилоят ветеринария бошқармаси;
Республика “Сифат” маркази вилоят бўлими;
минтақавий пахта терминаллари;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг вилоят бўлими;
вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;
“Ўздавдонинспекцияси” вилоят бўлими;
вилоят “Давтехназорат” инспекцияси;
вилоятдаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина трактор парклари, сув истеъмолчилар уюшмалари, биолабораториялар, омухта- ем, ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шахобчалари, “Агротехсервис МТП” МЧЖ
барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 11:31.   Кўрилганлиги: 2170
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/functional_duties/viloyat-hokimining-qishloq-va-suv-xojaligi-aholi-iunktlarini-korkamlashtirish-masalalari-boyicha-orinbosarining-funktsional-vazifalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг