Мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим тарихий воқеа – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити муваффақиятли ўтказилди. Самарқанд дунё нигоҳида бўлди.
Саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари мамлакатимиз раҳбарияти ва ҳукуматининг доимий эътиборида бўлди ҳамда фаол қўллаб-қувватланди. Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида, саммит тадбирлари чоғида нафақат самарқандликлар, балки вазирликлар, республика корхона ва ташкилотлари, юртимизнинг барча ҳудудларидан мутахассислар, масъуллар туну кун фидойилик кўрсатди. Шунингдек, тадбирларнинг тинч-осойишта, хавфсизлик таъминланган ҳолда ўтишида тегишли соҳалар ходимлари ҳушёр ва сергак турди. Мазкур жараёнда иштирок этган барчага самарқандликлар номидан чин қалбдан миннатдорлик билдирамиз!
Шу билан бир қаторда саммитга ҳозирлик кўриш ва уни ўтказиш давомида юзага келган айрим ноқулайликларни тўғри тушуниб, амалга оширилган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари халқимиз учун эканлигини англаган ҳолда бизни қўллаб-қувватлаган, самарқандликларга хос меҳмондўстлик, бағрикенглик ва самимийлик фазилатларини намоён этган вилоятимиз аҳлига яна бир бор раҳмат айтиб, юртимиз, Самарқандимиз бундан ҳам обод бўлсин, яна катта-катта форум ва анжуманларни биргаликда ўтказиш барчамизга насиб этсин, деймиз!
Эркинжон Турдимов,
Самарқанд вилояти ҳокими
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.