Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятда ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисида

Вилоятда ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига асосан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI-чақириқ, 12-сессияси,

 Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси, Молия бош бошқармаси, Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг Самарқанд вилоятида ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
  2. Самарқанд вилоятида ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ва шаҳар ҳокимлари 2020 йил учун тузилган шартномалар бўйича мазкур қарор иловасига асосан тасдиқланган йиғимлар миқдорига мувофиқ қўшимча келишувлар тузилишини таъминласин.

Бунда, йиғим тўловчининг жойлашган жойидан қатъий назар, ташқи реклама объекти жойлашган ҳудуд бўйича қуйидагича тақсимлансин:

45 фоиз — ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган (ўрнатилган) туман (шаҳар) бюджетига;

45 фоиз — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига;

10 фоиз — “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг вилоят бўлимига.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг (йиғимларнинг) 60 фоизи миқдорида вилоят молия бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармага, 40 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасига йўналтирилиши инобатга олинсин.

  1. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби ахборот хизмати (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                     Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 21 август 79/12 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 3.81 МБ)


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:37.   Кўрилганлиги: 706
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/viloyatda-tashqi-reklama-obektlariga-tashqi-reklamani-joylashtirish-uchun-yigimlar-miqdorini-belgilash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.