Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг қaроpи

Вилоят ҳокимининг қaроpи

Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар

қабристонларида қабр қазиш ва

маросим хизматлари учун пулли

хизматлар кўрсатиш тарифларини

белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 й., 52-сон, 508-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган “Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди ( Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2011 й., 14-сон, 138-модда), Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 28 майдаги (9-17/1908-сон) ва Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 7 июндаги (01-01/421-сон) мурожаатлари ҳамда вилоят Молия бош бошқармасининг 2019 йил 10 июндаги (5-6/2468-сон ва 5-6/2473-сон) хулосаларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари қабристонларида қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Самарқанд шаҳар (Б.Облокулов) ва Каттақўрғон шаҳар (М.Хашимов) ҳокимлари шаҳар Ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифлари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларига тегишли қабристонларда бир хилда қўлланилиши ҳамда кўринарли жоиларга ўрнатилишини таъминлансин.
  3. Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (М.Ибодуллаев), вилоят ҳокимлиги ахборот таҳлил гурухи (М.Мирзаев),

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти (Б.Рахмонов) ушбу қарорни расмий эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

   

Вилоят ҳокими                                                                        Э.Турдимов

 

Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар қабристонларида Қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш

ТАРИФЛАРИ

т/р

Хизмат турлари

нархи (сўм)

1.

Тегишли диний конфессия қабристонларида фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш

бепул

2. 3 ёшгача бўлган кичик болалар учун қабр қазиш

1

Тупроқни 2 метр чуқурликгача, қўлда ва мехнат қуроллари орқали қазиш харажатлари

27 551

2

Мехнат қуролларини ишлатилиши

4 990

 

Жами 1 та қабр қазиш

32 541

3. 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун қабр қазиш

1

Тупроқни 2 метр чуқурликгача, қўлда ва мехнат қуроллари орқали қазиш харажатлари

38 383

2

Мехнат қуролларини ишлатилиши

6 951

 

Жами 1 та қабр қазиш

45 334

4. Мусулмонча қабр қазиш

1

Қазувчиларнинг харажатлари

71 936

2

Мехнат қуролларини ишлатилиши

13 028

 

Жами 1 та қабр қазиш

84 964

5. Европача қабр қазиш

1

Қазувчиларнинг харажатлари

57 607

2

Мехнат қуролларини ишлатилиши

10 433

 

Жами 1 та қабр қазиш

68 040

6. Қабрни қайта ковлаш

1

Қазувчиларнинг харажатлари

80 669

2

Мехнат қуролларини ишлатилиши

14 609

 

Жами 1 та қабр қазиш

95 279

 

Ижрочи:

Вилоят ҳокимлиги мутахассиси Ж.Ашуров

Қарорни йуклаб олиш (PDF 1.56 МБ)


Охирги ўзгариш: 23/08/2019 16:33.   Кўрилганлиги: 51
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/viloyat-hokimining-qaropi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг