Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг қapоpи

Вилоят ҳокимининг қapоpи

Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш

транспортида йўловчилар ташиш

тарифларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги (04/15-03-32/2608-сон) хати ва “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосланиб,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус) хизматларининг чекланган тарифи 1400 (бир минг тўрт юз) сўм миқдорида белгилансин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров), вилоят Транспорт бошқармаси (И.Ҳамраев) йўловчи ташиш транспортларининг ҳаракатланиш жадвали ва муддатига риоя этилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
  3. Вилоят хокимининг 2018 йил 19 апрелдаги 251-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Мирзаев) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” ҳамда “Овози Самарқанд” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                                              Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 914 KБ)


Киритилган вақти: 27/09/2019 09:36.   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/viloyat-hokimining-qapopi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг