
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ
пудратчи ташкилотни танлаш бўйича
ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
№ |
Объект номи ва жойлашган манзили |
Буюртмачи бошланғич нархи ҚҚСсиз |
Буюртмачи бошланғич нархи ҚҚС билан |
Қурилиш муддати |
1
|
Самарқанд вилоятидаги Қушработ туман ҳокимияти учун мажлислар зали биноси қурилиши |
1 577 441 569 сўм |
1 892 929 883 сўм |
6 ой |
Объект маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Савдо ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг Маркази.
Буюртмачи: Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси.
Жойлашган манзили: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони 1-уй, телефон: (0366) 231-10-93.
Танлов савдоларига фақат “Қурилиш пудрат ташкилотлари реестри”га кирган пудратчи ташкилотлар иштирок этишларига рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўгрисида" қарорига асосан пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.
Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибага, кўникмаларга эга бўлишлари, ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала хуқуқий лаёкатга эга бўлишлари лозим.
Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларга қуйидаги нарх преференциялар эътиборга олинади: қонун хужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.
Савдода қатнашиш ва танлов савдоси хужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг Марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Самарқанд шаҳри, Кўк-Сарой майдони, корпус -2Д, 403-хона. тел. 231-13-51, факс. 233-32-00.
Танлов хужжатлари бир тўпламининг қиймати – 120 000 (Бир юз йигирма минг) сўм.
Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.
Таклифлар (офёрталар) очилиши, матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда Самарқанд шаҳри, Кўк-Сарой майдонида соат 16-00 да Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси биносида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.