Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Oбод қишлоқ” дастури асосида Жом қишлоғида фойдаланишга топшириладиган объектлар тўғрисида

“Oбод қишлоқ” дастури асосида Жом қишлоғида фойдаланишга топшириладиган объектлар тўғрисида

                                         П Р Е С С – Р Е Л И З

Нуробод тумани Жом қишлоғи, 2018 йил 1 июль   

 Самарқанд вилоятида “Обод қишлоқ” дастури бўйича ишлар дастлаб Нуробод тумани аҳолисининг 15 фоизи (22 мингдан кўпроқ) истиқомат қилаётган Жом қишлоғида бошланган. Бугунги кунда ҳудудда режалаштирилган ишларнинг қарийб 80 фоизи якунланди.

АҲОЛИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИ ТАЪМИРИ

663 та уй-жойнинг 469 таси (71 фоизи) таъмирдан чиқарилди, атрофи тўсиқ девор билан ўралди. Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган 75 та уй-жойнинг 25 таси Республика Касаба уюшмалари кенгаши томонидан молиялаштирилиб, кам таъминланган ва шароити оғир бўлган оилаларга бепул ажратилди. Мазкур объектларда қурилиш ишлари 70-75 фоизга бажарилди;

10 та мактаб таъмирдан чиқарилди, янги мебеллар билан жиҳозланди, 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 3 та мактабгача таълим муассасаси янги қурилди;

Деҳқон бозори, масжид, ҳаммом, 3 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, 4 та озиқ-овқат дўкони ҳамда  2 та автобекат барпо этилди.

СЕЛ ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА

 Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш мақсадида узунлиги 16 метр бўлган янги кўприк фойдаланишга топширилди.

16-17 май кунлари келган сел оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолган 3 та кўприк реконструкция қилинди.

Табиий офатдан талофат кўрган 71 та оила ҳолидан хабар олиниб, уларга 30 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулоти, 2000 донага яқин кийим-кечак, 500 га яқин кўрпа-тўшак, ёстиқ, чойшаблар, дори-дармон, уй-рўзғор буюмлари, кир ювиш воситалари етказиб берилди.

Жиддий зарар кўрган ҳамда тиклаш имконияти бўлмаган хонадонлар бузилиб, қурилиш материаллари ажратиб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, селдан зарар кўрган бино ва иншоотларни қайта қуриш ва таъмирлаш учун 7 млрд. сўм маблағ талаб этилмоқда.

Сел оқимида жойлашган 4 та уй-жой бузилиб, унинг эгаларига хавфсиз ҳудуддан ер участкалари ажратилди. Уларга ҳомийлар ҳисобидан уй-жой қуриб берилмоқда.

Жомсой коллекторининг 3,1 км ўзани тўғриланди ва қирғоқлари мустаҳкамланди.

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 21 минг аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган 7,4 минг фуқаро амбулатор ва стационар даволаш билан қамраб олинди.

Эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган оилаларга уй жиҳозлари, рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, ногиронларга даволаниш учун ордер, аравача, қўлтиқтаёқ ва бошқа мосламалар тарқатилди;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Устоз” ўқув маркази томонидан ўқув курслари ташкил этилиб, 240 нафар хотин-қиз қандолатчилик, тикиш-бичиш, тўқиш бўйича ўқишга жалб этилди;

“Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан тикув цехи ташкил этилиб, бу ерда 10 киши учун доимий иш ўринлари яратилди;

Вилоят пахта заводлари томонидан оғир шароитда яшаётган оилаларга 14 бош қорамол ҳамда 14 та тикув машинкалари ҳомийлик тариқасида олиб берилди.

Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш мақсадида 257 та хонадонда иссиқхоналар қуриб берилди. Аҳоли хонадонларига 480 дона лимон, 1000 дона олма, 9500 дона помидор, булғор қалампири, ошқовоқ, тарвуз ва бошқа кўчат ниҳоллари тарқатилди.

МАРКАЗИЙ ВА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ҚУРИЛИШИ

Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларида

22,1 км ички йўл тош йўлга ўтказилди,

5,65 км. масофада марказий кўчаларга, 2,32 км масофада ички кўчаларга асфальт ётқизилди,

2,2 км ирригация лотоклари,

5,65 км пиёдалар учун йўлаклар қурилди.

23-умумтаълим мактаби олдида ҳашар йўли билан янги кўприк барпо этилди.

Марказий ва ички кўчаларга 30 та, янги бозор ҳудуди, Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллалари марказий майдонларида 12 та, жами 42 та замонавий тунги ёритиш устунлари ўрнатилди.

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ҚУРИЛИШИ

Вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан Жом қишлоғи аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида 11 та янги трансформатор, 1060 дона темир-бетон устун ўрнатилди, 41 км. узунликдаги ҳаво линияси тортилди. Бу ишлар давом эттирилмоқда.

 

ГАЗ ТАЪМИНОТИ

Вилоят ҳудудий газ таъминоти бошқармаси томонидан Жом ва унга туташ ҳудудларда суюлтирилган газ баллонларини ташиш учун қўшимча 1 дона “Исузу” русумли автомашина харид қилинди.

2100 дона суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. Бугунги кунга қадар Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларидаги барча хонадонлар маиший газ баллонлари билан таъминланди.

Омондара маҳалласи ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги газ баллонлари тарқатиш маркази қурилди.

ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ

“Обод қишлоқ” дастурига қадар Жомда истиқомат қилаётган 22830 нафар аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланиш кўрсаткичи 6121 нафар – 27 фоизни ташкил этган.

Дастур давомида эҳтиёжни бартараф этиш мақсадида;

- “Омондара” сув иншооти капитал таъмирланди ва сув чиқариш қуввати 2 баробар оширилди;

- 0,5 км тармоқ янгиланди;

- 2 км сув тармоғи жорий таъмирланди;

- 40 дона клапанли кўча кранлари ўрнатилди;

- 3 та сув иншооти реконструкция қилинди;

- 4 та янги сув иншооти қурилиб, 6 км.га ичимлик сув тармоғи тортилди;

- 2 та янги сув иншоотида қурилиш ишлари олиб борилмоқда;

- 2 та сув ташувчи махсус техникаларга сув олиш нуқталари ташкил этилди;

- аҳолининг чорва молларини суғориш учун 12 та сув ҳовузлари қазилди.

Натижада аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 62,3 фоизга кўтарилди.

Марказлашган сув тармоғи етиб бормаган 8604 нафар аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш учун 2 та махсус сув ташувчи автомашина ажратилди. Ичимлик сувга бўлган эҳтиёж Жом қишлоғида тўлиқ бартараф этилади.

Сув иншоотлари ва сув тармоқларида авариявий ҳолати рўй берса, уни ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида барча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 2 та янги мотоцикл харид қилинди.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 233-53-86, 235-63-80

E-mail: sampressa@inbox.uz

 


Охирги ўзгариш: 07/07/2018 14:32.   Кўрилганлиги: 1757
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/press-releases/obod-qishloq-dasturi-asosida-jom-qishlogida-foydalanishga-topshiriladigan-obektlar-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.