Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бандлик дастури: касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида

Бандлик дастури: касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида

Коллеж битирувчилари иш билан таъминланади

Самарқанд шаҳри, вилоят Матбуот уйи, 2015 йил 26 июнь

Вилоят Матбуот уйидакасб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров матбуот анжумани кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди.

2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича 94 500 та иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ўтган 6 ойда 43 минг иш жойлари яратилган (101,8 фоиз).

2014/2015 ўқув йилида 158 та касб-ҳунар коллежларини 110 та мутахассислик бўйича 58086 нафар ёшлар (29205 нафарини қизлар) битириши кутилмоқда.

Хизматлар соҳасида 9967 нафар, ижтимоий-иқтисодиёт соҳасида 8694 нафар, транспорт соҳасида 7895 нафар, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида 7755 нафар, тиббиёт соҳасида 6822 нафар, педагогика соҳасида 6271 нафар, қишлоқ хўжалик соҳасида 4778 нафар, қурилиш ва муҳандислик соҳасида 2920 нафар, ҳуқуқшунослик соҳасида 588 нафар, маданият ва спорт соҳасида 1306 нафар, саноатда 1090 нафар.

Бугунги кунда битирувчиларнинг 57,1 минг нафари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва кейинчалик ишга жойлаштириш мақсадида 15,6 мингта корхона-ташкилотларга уч томонлама шартнома асосида бириктирилди. Улар учун 659 та амалиёт хоналари ташкил этилиб, амалиёт ўтамоқда.

Ишлаш учун республикадан ташқарига вақтинча чиқиб кетган фуқароларни доимий яшаш манзилларига қайтариш бўйича ҳам қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай фуқаролардан 14063 нафарининг (685 нафари ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари ёрдамида, 13378 нафари мустақил равишда) бандлиги таъминланган, 516 нафарига тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятларини олиб бориш мақсадида 753,1 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик фаолиятларини олиб боришга имкониятлар яратиб берилди.

Меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш мақсадида 44930 та қўшимча яритилган иш ўринлари белгиланиб, шундан бугунги кунга қадар 6834 та иш ўринлари яратилди. Қайтиб келган 405 нафар фуқаро намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар қурилиши, ижтимоий инфратузилма объектларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун барқарор иш жойларига жойлаштирилди.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-60-50, 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 04/07/2015 19:13.   Кўрилганлиги: 2714
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/press-releases/bandlik-dasturi-kasb-hunar-kollejlari-bitiruvchilarini-ish-bilan-taminlash-boyicha-belgilangan-vazifalar-ijrosi-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.