Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

8 Март – Хотин-қизлар кунига бағишлаб “Соғлом аёл – миллат ғурури” шиори остида ўтказиладиган байрам тадбири

8 Март – Хотин-қизлар кунига бағишлаб “Соғлом аёл – миллат ғурури” шиори остида ўтказиладиган байрам тадбири

Аёлни қадрлаш миллатни қадрлаш демакдир

2016 йил, 5 март, Самарқанд шаҳри

Самарқандда 8 Март – Хотин-қизлар байрамига бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурга асосан қуйидаги учрашувлар, йиғилиш ва концерт томошалари ташкил этилади:

  • вилоятдаги 8 та олий ўқув юрти, 175 та коллеж-лицей, 1220 та мактаб, 189 та хотин-қизлар меҳнат жамоалари, 424 та тиббиёт муассасалари ва 730 та маҳаллада байрам тадбирлари ўтказилади. Ушбу тадбирларни тартибли ва мазмунли ўтказиш учун маданият бўлимлари, театр жамоалари ва “Камолот” ЁИҲ вакиллари яқиндан ёрдам беради;
  • ҳокимликларнинг бўлим ва бошқармалари, ташкилот ва муассасаларида ноанъанавий тарзда “Соғлом аёл – миллат ғурури” шиори остида ўтказиладиган тадбирларда 
  • 700 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиши режалаштирилган;
  • “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, касаба уюшмалари вилоят кенгаши, шаҳар-туман ҳокимликлари томонидан 150 нафардан кўпроқ саломатлигини тиклаётган хотин-қизлар, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз аёлларнинг ҳолидан хабар олиш, “Саховат уйи”, “Мурувват уйи”га ташриф буюриш режалаштирилган;
  • “Маҳалла” жамоат фондининг вилоят бўлими ташаббуси билан 50 нафар хотин-қизларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилади;
  • Пахтачи, Нарпай, Қўшработ ва Нуробод туманларининг ҳар биридан 150 нафардан хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳатга таклиф этилиб, осори-атиқалар, тарихий обидалар ва мустақиллик иншоотларини томоша қилади ва байрам дастурхонига таклиф этилади;
  • Ўзбекистон Маданияти ва тарихи давлат музейида ташкил этиладиган “Шарқнинг нафис матолари жилоси” миллий матолар кўргазмасига туман ва шаҳарлардан 30 нафардан фаол ёш қизлар таклиф этилиши режалаштирилган;
  • “Аёл сиймосида ҳаёт мужассам” шиори остида Ватанимиз равнақига ҳисса қўшаётган 
  • 15 нафар фаол ва фахрий хотин-қизларга ўзларининг портретлари совға қилини ажойиб байрам совғаси бўлиши кутилаяпти;
  • 250 нафардан кўпроқ вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, шунингдек, корхона-ташкилотлар раҳбарлари (7 март куни) рафиқалари билан Самарқанд шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли драма ва мусиқа театрида саҳналаштирилган “Мирзо Улуғбек” спектакли (бош ролда Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов) премьерасига таклиф этилади;
  • Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Соғлом бола - соғлом келажак” шиори остида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Бўш келма, қизалоқ!”;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълимига қарашли таълим муассасаларида ўқувчи-қизлар ўртасида “Чаққон ва ораста қизлар” мусобақаси;
  • Олий ўқув юртларида Ватанни ва миллий қадриятларни севишга ҳамда меҳнатсеварлиликка ундовчи “Етти гўзал” мавзусида “Иболи қизлар” кўрик-танлови ўтказилади;
  • олий таълим муассасаларида, асосан ёшлар фаолият кўрсатаётган 15 та корхонада Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, шунингдек, санъат ва спорт соҳаларида катта ютуқларга эришган қизлар иштирокида ноанъанавий суҳбатлар ва ижодий кечалар ташкил этилади;
  • Касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан Самарқанд давлат университети спорт залида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилиб, барча ҳудудлардан соғлом оила ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этаётган ғолиб бўлган оилалар иштирок этади ва тақдирланади.

Асосий байрам тадбирлари Самарқанд Санъат коллежи “Концерт зали”да тантанали йиғилиш билан бошланади. Унда жамоат ишларида фаол ҳамда бошқаларга ўрнак бўлган
20 нафар хотин-қизлар вилоят ҳокимининг Фахрий Ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Тадбир Тошкент шаҳри ва вилоятдаги ёш хонандалар иштирокида концерт томошалари билан давом этади.

Шундан сўнг фахрийлар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган, вилоятнинг чекка ҳудудларида самарали фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг бир гуруҳи шаҳардаги “Диёра” ресторанида ўтказиладиган байрам тадбирига таклиф этилади.

 

Вилоят аҳолисининг қарийб 50 фоизи ёки 1 млн 785 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида 147 нафар хотин-қизлар фаол иш олиб бормоқда. 100 ёшдан ошган кексаларнинг 85 нафари табаррук онахонларимиздир.

2015 йилда яратилган иш ўринларининг ярми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келди. Масалан, саноатда 4 минг, хизмат кўрсатиш ва сервисда 1500 та, қишлоқ хўжалигида 1000 дан кўпроқ, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклашда 1400 та (ва ҳоказо) иш жойлари ташкил этилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган қулай шарт-шароит туфайли биргина “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 7 млрд 300 млн сўм кредит ажратилди.

Касб-ҳунар коллежларини битирган қарийб 30 минг нафар қизларнинг 92 фоизи ишга жойлаштирилди, 585 нафари олий ўқув юртларига қабул қилинди.

Битирувчи қизларнинг 1222 нафари тижорат банкларидан 10 млрд. 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

Фермер хўжаликлари аъзоларининг қарийб 9900 нафарини меҳнатсевар аёллар ташкил этади.

Вилоятдаги барча таълим муассасаларида 68 минг нафар муаллима-устозлар ёш авлодга таълим-тарбия бериб, ҳунар ўргатишмоқда. Умумтаълим мактаблари педагогик жамоанинг 65 фоизи, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги педагогик жамоанинг эса 43 фоиздан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади.

Хотин-қизлар орасида 12 нафар фан доктори, 193 нафар фан номзоди бор.

7950 нафар врачнинг 3800 нафари эл-юрт саломатлиги йўлида жонкуярлик қилаётган меҳрибон опа-сингилларимиздир. 23 минг 600 нафар хотин-қизлар ўрта тиббий ходим вазифасида ишламоқда.

7 нафар самарқандлик ижодкор аёллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Оммавий ахборот воситалари ва журналистика соҳасида 150 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Шаҳар ва туман газеталари муҳаррирларининг 3 нафари ўткир қаламли аёллардир.

Ички ишлар идораларида 92 нафар, ҳарбий соҳада 80 нафарга яқин хотин-қизлар турли масъул лавозимларда фаолият юритмоқда.

2015 йилда Муҳтарам Юртбошимиз Фармонларига асосан давлат мукофотлари билан тақдирланганларнинг 11 нафарини фаол, ҳар жиҳатдан интилувчан аёлларимиз ташкил этади.

17 нафар қизларимиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.

Самарқанд вилоятида 60 минг 724 нафар хотин-қизлар спортнинг 55 та тури билан мунтазам шуғулланади. Биргина 2015 йилда Жаҳон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлган 5 нафар спортчининг 2 нафари: дзюдочи Диёра Келдиёрова, самбочи Жаҳона Туркмановалар бугун Самарқанд вилояти ифтихорига айланган. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган 15 нафар Осиё чемпионининг 6 нафари қизлар. Шу кунларда Бразилияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун курашаётган 13 нафар спортчининг 3 нафари хотин-қизлардир. Мураббийлар жами 1324 нафар, шундан 408 нафари қизлар. 2010 йилда жами 813 нафар, шундан 143 нафари қизлар бўлган.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80.

E-mail: Sampressa@inbox.uz



Киритилган вақти: 07/03/2016 17:57.   Кўрилганлиги: 2415
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/press-releases/8-mart-xotin-qizlar-kuniga-bagishlab-soglom-ayol-millat-gururi-shiori-ostida-otkaziladigan-bayram-tadbiri

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.