Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2015 йилда барча соҳалардаги фаол ва интилувчан ёшларга эътибор, мустақилликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларига эҳтиром рамзи сифатида “Самарқанд ифтихорлари” анъанавий тадбири

2015 йилда барча соҳалардаги фаол ва интилувчан ёшларга эътибор, мустақилликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларига эҳтиром рамзи сифатида “Самарқанд ифтихорлари” анъанавий тадбири

Юрт фидойилари ҳамиша эътиборда!

Самарқанд шаҳри, “Диёра” ресторани, 2015 йил 27 декабрь

2015 йилда вилоятда халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўзини намоён этган, интилувчанлиги, ғайрати ва билимдонлиги билан бошқалардан ажралиб турган ёшлар, Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро мусобақалар ва фан олимпиадаларида иштирок этган спортчи ва ўқувчи-ёшлар, нафақа ёшида бўлишига қарамасдан жамоат ва давлат ишларида фаол иштирок этаётган фахрийлар, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бошқа соҳалар вакилларига эҳтиром рамзи сифатида “Самарқанд ифтихорлари” анъанавий тадбири бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари, вилоятдаги олий ўқув юртлари, касаба уюшмалари ташкилотлари вилоят кенгаши, “Маҳалла” жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг таклифлари билан ташкил этилган мазкур тадбирда бир гуруҳ фидойиларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари, шунингдек, ҳомий ташкилотлар ҳамда спорт федерацияларининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, вилоят фахрийларининг бир гуруҳи Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирди.

Анъанавий тадбирнинг ташкилий қўмитаси режасига кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича номзодлар саралаб олиниб, уларнинг энг фаоллари мукофотланди:

“Спортимиз юлдузлари”;

“Илм-фан фидойилари”;

 “Миллатни дунёга танитган ёшлар”;

“Замонавий қурувчи, лойиҳачилар ва дизайнерлар”;

“Қишлоқ хўжалик соҳаси фидойилари”;

“Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси”;

 “Йилнинг энг фаол “Камолот” етакчиси”;

“Ҳуқуқ соҳаси фаоллари”;

 “Йилнинг энг сермаҳсул ижодкорлари”;

“Туризм соҳаси ривожига ҳисса қўшган ёшлар”;

“Санъатим-саодатим”;

“Йилимизнинг энг фаол кексалари”

*   *   *

Самарқанддаги 8 та олий таълим муассасасининг бакалавр йўналишида 24000 нафардан кўпроқ, магистратура йўналишида эса 1670 нафар талаба-ёшлар таҳсил олмоқда. Олий ўқув юртлари педагогларининг 185 нафари фан доктори – профессор, 916 нафари фан номзодларидир.

Вилоятда 161 та касб-ҳунар коллежи бўлиб, уларда 116 та касб-ҳунар турлари, мутахассисликлар мавжуд. 14 та академик лицейда қарийб 156 000 нафар йигит-қиз билим эгалламоқдалар.

1220 та умумтаълим мактаби, 3 та меҳрибонлик уйи мавжуд. 45 232 нафар педагог-мураббий ёш авлодга таълим-тарбия бермоқда. Уларнинг 29 нафари “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” деган унвонга муносиб кўрилган.

552 та мактабгача таълим муассасаси, 46 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 26 та мусиқа ва санъат мактаби, 17 та баркамол авлод болалар марказида ёшлар ўз қизиқишлари бўйича шуғулланмоқда.

Биргина 2015 йилнинг ўзида 40 та спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилгани ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан вояга етиши учун яратилган яна бир имконият бўлди.

Ўтаётган йил Жомбой, Пастдарғом ва Иштихон туманларида 92 ёш оила уй-жойига эга бўлгани билан эсда қолаётган бўлса, Пайариқ тумани, Каттақўрғон ҳамда Самарқанд шаҳарларида қурилаётган кўпқаватли “Камолот” уйларида яна 144 та оила ўз хонадонларига эга бўлиш арафасида турипди.

2015 йилда 36 км масофадаги халқаро аҳамиятдаги йўллар реконсрукция қилинди. 55 погоно метр кўприк таъмирланди. Бунинг учун 79,8 млрд сўм маблағ сарфланди. 25,4 км маҳаллий йиллар таъмирланиб, қарийб 10 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди.

Самарқанд шаҳридаги узоқ йиллардан буён таъмирланмаган Термиз, Андижон, Амир Шоҳмурод, Панжакент, Абу Бакр Розий, Али Қушчи, Зеҳний каби 20 дан ортиқ кўчалар таъмирланиб, асфальт ётқизилди.

Панжакент кўчасидан Садриддин Айний кўчасигача бўлган масофа реконструкция қилиди.

78,3 км қишлоқ ички йўллари таъмирланиб, 9,2 млрд сўм маблағ сарфланди.

2015 йилда 1700 та кичик, 190 та оилавий корхона ташкил этилиб, жами кичик тадбиркорлик субъектлари сони 15 743 тага, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 83,7 фоизга етди.

Хорижлик ҳамкорларимиз 18 тага кўпайиб, қўшма корхоналар сони 257 тага етди.

Давлатга 2 минг 810 килограмм пилла хомашёси тайёрланди.

Деҳқон ва фермерларимизнинг омилкорлиги ва фидойилиги самараси ўлароқ давлатга 300 минг тонна ўрнига 325 минг тонна сара дон топширилди. Пахта сотиш шартномаси муваффақиятли бажарилиб, ўртача ҳосилдорлик 25 центнерга етказилди.

 “Кексаларни эъзозлаш йили” вилоят дастурда белгиланган вазифалар доирасидаги 1 млрд 48 млн сўм маблағ тўлиқ ўзлаштирилди, уларга маиший хизмат кўрсатиш ҳажми тўрт баробарга ортди, 1332 нафари имтиёзли равишда соғломлаштирилди.

44 та шифохона, 358 та қишлоқ врачлик пунктлари, 424 та врачлик амбулатория-поликлиника муассасалари, 11 та шаҳар оилавий поликлиникалари, жами 837 та тиббиёт муассасалари эл саломатлигини таъминлаш йўлида фаолият олиб бормоқда. Йил давомида шаҳар ва туманлар кўп тармоқли марказий ҳамда болалар поликлиникаларига “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича саккиз миллиард 240 миллион сўмдан ортиқ сўнгги русумдаги тиббиёт асбоб-ускуналари олиб келинди.

Инвестиция дастури доирасида 28 миллиард 939 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, Ургут, Тайлоқ, Нарпай, Нуробод туманлари, шунингдек, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмалари мукаммал таъмирланди, даволаш ва диагностика бўлимлари учун қўшимча бинолар қурилди.

Вилоятда туризм фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган 60 дан зиёд сайёҳлик фирмалари ва 100 га яқин меҳмонхоналар хизмат кўрсатмоқда.

Вилоятда 4 та театр, 17 та маданият ва истироҳат боғи, 95 та маданият ва аҳоли дам олиш масканлари, 309 та кутубхона фаолият кўрсатмоқда.

4 нафар ёшларимиз Президент стипендианти, 14 нафари турли номдор стипендиантлар бўлди, 20 нафари Халқаро фан олимпиадаларида қатнашди.

2015 йилда спортчиларимиз 211 та мусобақада иштирок этиб, 1 228 та медални қўлга киритди. Шундан 388 таси олтин, 347 таси кумуш, 493 таси бронза.

“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали муваффақиятли ўтказилиб, 67 та давлат, 3 та нуфузли халқаро ташкилотлардан жами 400 нафардан зиёд вакиллар иштирок этди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов иштирок этди. Шунингдек, Самарқанд 20 дан зиёд халқаро, 75 та Республика аҳамиятидаги конференция иштирокчиларини ўз бағрига олди.

Мустақиллик байрами ва бошқа касб байрамлари арафасида жами 29 нафар самарқандликлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан мамлакатимизнинг юксак унвонларига сазовор бўлдилар.

Каттақўрғон туманидаги “Ҳосил” фермер хўжалиги раҳбари Аваз Ҳосиловга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиши эса Муҳтарам Юртбошимизнинг Самарқанд халқига юксак эътирофларининг яна бир намунаси бўлди.

Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси Рухшона Иргашева Зулфия мукофотига сазовор бўлди.

Истеъдодли қизимиз Фарангиз Шамсиева эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти совриндори бўлди.

"Самарқанд ифтихорлари" тадбирида номинациялар бўйича тақдирланганлар рўйхати


Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон:0(366) 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


Охирги ўзгариш: 12/01/2016 22:01.   Кўрилганлиги: 1912
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/press-releases/2015-yilda-barcha-sohalardagi-faol-va-intiluvchan-yoshlarga-etibor-mustaqillikni-mustahkamlashga-salmoqli-hissa-qoshib-kelayotgan-soha-vakillariga-ehtirom-ramzi-sifatida-samarqand-iftixorlari-ananaviy-tadbiri

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.