Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

1 август – олий ўқув юртларига кириш учун тест имтихонлари топшириш тадбирлари тўғрисида

1 август – олий ўқув юртларига кириш учун тест имтихонлари топшириш тадбирлари тўғрисида

П Р Е С С – Р Е Л И З

2016 йил, 31 июль, Самарқанд шаҳри

1 август куни Самарқанддаги 8 та олий ўқув юртига ҳужжат топширган 60 328 нафар абитуриент иштирокида 72 та бино ва 1803 та аудиторияда тест имтихонлари бўлиб ўтади.

Ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича вилоят ҳокимининг қарорлари чиқарилиб, вилоят ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва коммунал хизматлар идораларининг 180 нафар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди.

Шунингдек, ҳар бир бино вилоят ҳокими, ўринбосарлари томонидан ота-оналарнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулай шароит яратиш нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилди. Абитуриентларни биноларга киритиш учун назорат-ўтказиш пости ходимлари
кўпайтирилди.

Ҳар бир аудитория етарли миқдорда бир марталик стаканлар ва 10 литрлик “Шаффоф” минерал сувлари билан таъминланди.

Тест ўтказиладиган биноларнинг атрофида 279 та кўчада ҳаракат вақтинча тўхтатилади ва 345 та автотураржойлар (стоянка) ташкил этилади.

Транспорт тирбандлиги келиб чиқмаслиги учун вақтинча ёпиладиган кўчалар ва уларни айланиб ўтиш бўйича муқобил йўналишлар бўйича телевидение ва газеталарда эълон берилди.

Тест жараёнида тест маркази вакили, кузатувчи, назоратчи сифатида қатнашадиган
6582 нафар ходимларнинг иштироки таъминланади.

Тест ўтадиган жойларда ота-оналар ва абитуриентларни алоҳида тайёргарлик билан кутиб олиш ва уларга шароит яратиб бериш мақсадида маҳаллалардан жами 288 нафар ходимлар жалб этилди.

72 та бинога вилоят ҳокимлигидан, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан масъуллар бириктирилди ва бинолар атрофини ободонлаштириш, ота-оналар учун ўриндиқлар, салқин ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этилади.

Мазкур бинолар атрофидаги 400 дан ортиқ ресторан, тўйхона, ошхона, кафелардан ота-оналар учун 70 мингга яқин стол-стул ўрнатилади, қўшимча равишда Самарқанд шаҳридаги тест синовлари ўтказилмаётган ҳудудлардан 5 мингта стул заҳирага тайёрлаб қўйилди.

Ҳар бир бинога камида 3 тадан, жами 228 та дўконлар салқин ичимликлар ва ширинликлар савдосини ташкил этади.

Тест куни 5 та автобусда Нуронийлар, “Камолот” ЁИҲ вакиллари, маҳалла фаолларидан иборат гуруҳлар тест ўтаётган барча обеъктларда ота-оналар билан бевосита мулоқот қилиб, уларга яратилган шароитни ўрганиш бўйича суҳбатлар ташкил этилади.


Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80.

E-mail: Sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 31/07/2016 17:56.   Кўрилганлиги: 2079
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/press-releases/1-avgust-oliy-oquv-yurtlariga-kirish-uchun-test-imtixonlari-topshirish-tadbirlari-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.