
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан.
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси 2018 йил 17 октябр куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг 2018 йил 9 ой давомида вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисобот.
2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиевнинг вилоятда бандлик дастури ижроси ва янги иш ўринларини ташкил этиш масалалари юзасидан ҳисоботи.
3. Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Қобиловнинг "Ёшлар келажагимиз" давлат дастури ижроси ҳақидаги ҳисоботи.
4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси А.Нурқуловнинг вилоятда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи.
5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Бабаевнинг вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалга ошираётган ишлари натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи.
6. Вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг 2018 йил 9 ойлик маҳаллий бюджет ижроси ҳамда қўшимча даромадлар базасини ошириш тўғрисидаги ҳисоботи.
7. Бошқа масалалар.
Вилоят ҳокими в.б. Э.Турдимов
Ҳужжатни юклаб олиш (PDF форматда 0,9 Мб)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.