Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА БУЛУНҒУР ТУМАНИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА БУЛУНҒУР ТУМАНИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Булунғур тумани кенгашларининг қўшма мажлиси 2015 йил 21 июль куни соат 10.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги тақдимномасини тасдиқлаш ҳақида.

2. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясини тузиш тўғрисида.

3. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

4. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 2015 йил ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида.

5. 2015 йилнинг ўтган олти ойида иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи.

6. Самарқанд вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва ғалла экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш тўғрисида.

7. Ташкилий масала.

III. Халқ депутатлари вилоят ва Булунғур тумани кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг Булунғур туманидаги ижроси ҳақида.

 

Вилоят ҳокими З.МИРЗАЕВ

2015 йил 13 июль


Охирги ўзгариш: 15/07/2015 19:44.   Кўрилганлиги: 2228
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/open_meetings/xalq-deputatlari-samarqand-viloyat-kengashining-navbatdagi-beshinchi-sessiyasi-hamda-xalq-deputatlari-viloyat-va-bulungur-tumani-kengashlarining-qoshma-majlisini-chaqirish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.