Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг қарори

Вилоят ҳокимининг қарори

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ПАСТДАРҒОМ ВА ПАХТАЧИ ТУМАНЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят, Пастдарғом ва Пахтачи туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси 2013 йилнинг 12 ноябрь куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринларга 2013 йилнинг 8 сентябрь ва 6 октябрь кунлари ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш ҳақида.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рақбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг вилоятдаги олий ўқув юртлари лабораториялари ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги ижроси тўғрисида.

5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўқрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси тўғрисидаги масала ҳақида.

7. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган “Зарафшон” газетасининг “Тўй тўйчиники, аммо унинг жамиятга кўрсатаётган ибрати ва зарари учун ҳар биримиз масъулмиз” сарлавҳали мақоласи тўғрисидаги масала ҳақида.

III. Халқ депутатлари вилоят, Пастдарғом ва Пахтачи туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. 2013 йилда “Ирригация-мелиорация Дастури”нинг Пастдарғом ва Пахтачи туманларидаги ижроси тўғрисида.

Вилоят ҳокими З.МИРЗАЕВ

2013 йил 4 ноябрь


Охирги ўзгариш: 30/11/2014 20:07.   Кўрилганлиги: 2441
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/open_meetings/2499_viloyat_hokimining_qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.