Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Зулфияга номзод қизлар ўртасидаги танлов

Зулфияга номзод қизлар ўртасидаги танлов

Самарқанд шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш вилоят  комиссияси раиси Ғафурова Марҳабо Низомидиновнаочиб берди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси ижрочи директори Мўминов Нозимжон Эргашевич иштирок этди.


1999 йилнинг 10 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли Фармони эълон қилинди

2017 йил давомида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мукофот моҳияти ҳамда совриндорларнинг ютуқлари ва ибратли фаолиятини тарғиб этиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, ҳудудлар кесимида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг анжумани ўтказилди. Анжуман доирасида спортда эришган муваффақиятлари учун мукофотга сазовор бўлган 8 нафар совриндорларнинг ютуқлари тақдимоти ташкил этилди.

Низомга мувофиқ 2017 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида танловнинг туман-шаҳар босқичи ўтказилди. Танловнинг туман-шаҳар босқичида ҳудудий комиссиялар томонидан 1420 нафар номзоднинг эришган ютуқлари ва ижодий ишлари ўрганиб чиқилиб, ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказилди.Уларнинг 110 нафари вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.Зулфия номидаги давлат мукофотининг таъсис этилиши юртимизнинг илғор ва иқтидорли, олға интилувчи қизларининг ижтимоий ҳаётида катта ҳодиса бўлди ва бу мукофот мустақиллик берган нодир имконият сифатида жамият ҳаётида фаол кадрлар, етакчи ва иқтидорли қизларнинг шаклланишига асос бўлмоқда.




Охирги ўзгариш: 30/11/2017 08:49.   Кўрилганлиги: 1411
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/zulfiyaga-nomzod-qizlar-ortasidagi-tanlov

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.