
7-8 сентябрь кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” вилоятимизда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.
Жойлардаги маданият ва истироҳат боғларида тиббиёт павильонлари ташкил этилиб, аҳоли тиббий кўрикка таклиф этилди. Соғлом турмуш тарзи асослари, касалликларнинг олдини олиш ҳақида уларга мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.
Барча туман ва шаҳар марказий поликлиникаларида уюштирилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда маҳаллий мутахассислар билан бирга пойтахтдан ва вилоят марказидаги тиббиёт муассасаларида хирургия, неврология, урология, кардиология, травматология, педиатрия, акушер-гинекология, офтальмология каби соҳаларда ишлаётган олимлар ва малакали мутахассислар иштирок этди. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун улар яшаб турган хонадонда кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўриклар натижасида стационар даволанишга муҳтож деб топилганларни тегишли тартибда туман, шаҳар, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида соғломлаштириш режалаштирилган.
Тадбир доирасида Қўшработ туманидаги олис Заркент маҳалласида замонавий қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият бошлади.
– 2 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, реконструкция қилинган муассасамизда 20 мингга яқин Заркент аҳолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди, – дейди Заркент қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Холдор Ибрагимов. – 120 қатнов қувватига эга поликлиникамизда 30 ўринли кундузги стационар ташкил этилди. Барча хоналар ва лаборатория зарур жиҳозлар ва замонавий тиббий аппаратлар билан таъминланди. Ижтимоий дорихона ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.
Янги муассасада қишлоқ аҳолиси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан борган малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.