
Ургут спорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Унга чегара қўшинлари сафида йигитлик бурчини адо этаётган ҳарбий хизматчилар, ҳудудда жойлашган маҳаллалар фаоллари, зиёлилар ҳамда ўқувчи-ёшлар таклиф этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш тарихи, унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Бош Қомусимиз халқимиз фаровонлиги ва турмушимиз ободлигининг кафолати экани, инсон қадр-қиммати, манфаати, шаъни ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини таъминлашда, мустақиллигимизни асраб-авайлашда муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.
Республика чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбли томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга йиғилганлар қалбида ўзгача шукуҳ уйғотди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.