
Юксак маънавиятли авлод буюк ишларга қодир Самарқандда “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни эгаллаган 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган 380 нафардан ортиқ иқтидорли йигит-қиз иштирок этди.
Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган фестиваль ёшларни Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги билан боғлиқ ягона ғоя асосида бирлаштириш, иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, тадбирнинг Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она-юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг маънавий баркамол шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишда ҳам аҳамияти беқиёс.
Танлов иштирокчилари “Президентимиз асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Бадиий ижод”, “Юксак маънавиятли авлод” номинациялари бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Фестиваль қатнашчиларининг ижодий ишлари уч ёш тоифаси бўйича баҳоланди. Саккиз номинация бўйича 24 нафар ғолиб фестивалнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тадбир доирасида ҳар бир йўналиш бўйича юқори малакали мутахассислар, олимлар, шоир ва ёзувчилар томонидан ёшлар учун маҳорат машғулотлари ҳам ўтказилди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.