
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтидаги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан “Таъзим сизга, азиз устозлар!” деб номланган тадбир ўтказилди.
Институт талабалари, бошланғич ташкилот фаоллари профессор-ўқитувчиларни табриклаб, уларга энг эзгу тилакларини билдирди. Бадиий чиқишлар, концерт дастури намойиш этилди.
Институт ректори С.Ахмедов, фахрий ўқитувчи Н.Бобоқандов Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи олдига мамлакатимиз ёшлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим вазифалар қўйилганини таъкидлаб, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти раҳбарияти ҳам ушбу вазифаларни амалга оширишда бошланғич ташкилотга амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.
Тадбирда институтда самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар ва фахрийлар олийгоҳ маъмурияти ва касаба уюшма ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ориф ҲАЙИТОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.