
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига
бағишлаб ўтказилаётган "Ёшлар поезди" тарғибот акцияси иштирокчилари 1 декабрь куни Самарқанд шаҳрида тантанали кутиб олинди. Тарғиботчилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Акциянинг биринчи куни таниқли олимлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат тарғибот гуруҳлари аъзолари Пахтачи туманидаги "Зиёвуддин толаси" АЖ ва 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар билан мулоқот ўтказди.
Зармитан маҳалласида жойлашган Зармитан кончи маданият уйида Қўшработ саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбир доирасида ёшлар саломатлиги бўйича шифокор кўриги ва психолог маслаҳати учун алоҳида хоналар жиҳозланди.
Тарғибот гуруҳи аъзолари Каттақўрғон тумани иқтисодиёт коллежида ҳам бўлишди. Ёшлар билан бўлган учрашувда кўплаб таклифлар тингланди. Каттақўрғонлик ёшлар туман марказида кутубхона ва спорт майдонлари ташкил қилиш бўйича таклиф берди.
Тадбирлар бугун вилоятимизнинг бошқа туман ва шаҳарларида давом этади.
Ўз мухбиримиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.