
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилояти кенгаши аъзолари ва фаол ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашув вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари билан видеоселектор тарзида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг юртимиз ёшларига йўллаган байрам табригини вилоят ҳокими Т.Жўраев ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 июнда қабул қилинган “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ушбу мукофот билан тақдирланган самарқандлик йигитлар – Самарқанд шаҳридаги “Регистон Камолжон” хусусий корхонаси раҳбари Камолжон Акилов ва Республика олимпия захиралари коллежи 3-босқич ўқувчиси Илҳом Баҳромовга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти тантанали равишда топширилди.
Учрашув давомида вилоят ҳокими ёшларни ўйлантираётган муаммоларни эшитиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Йигит-қизларнинг бир қатор таклиф ва ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
– 12 ёшимда ота-онамдан айрилганман, – дейди Камолжон Акилов. – Ҳозир 21 ёшдаман. Шу пайтгача давлатимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ўсдим. Ёшлар иттифоқининг ёрдами билан 30 миллион сўм кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдим. Ушбу мукофот ҳам менинг келажак тақдиримни белгилаб, жамиятда ўз ўрнимни топишимга ёрдам беришига ишонаман.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.