
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ёш олимлар Шуҳрат Эшқобиловнинг “Чиқиндилардан биогаз ва биогомус олишни янада такомиллаштириш” ҳамда Адҳам Ражабовнинг “Чиқиндилардан вермикомпост (биогомус) тайёрлаш ва ўсимликларда таъсирини кўриб чиқиш” мавзуларидаги тадқиқотларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Олимлар бир неча йиллардан бери мазкур соҳада ишлаб, янгилик яратишга интилиб келмоқда. Уларнинг фикрича, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни қайта ишлаб қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларида юқори кўрсаткичларига эришиш мумкин.
Тадқиқотларнинг афзаллик томони аҳоли ва саноат корхоналаридан ажралиб чиқаётган оқова сув чўкиндисидан биогаз олиш иқтисодий томондан анча арзон тушади. Давлат патентига эга ушбу ишланмалар Каттақўрғон ҳамда Пастдарғом туманларида амалда қўлланилди.
Шунингдек, Вермикомпост олиш ҳам йўлга қўйилиб, аста-секин оммалашиб бормоқда.
Тадбирда кичик ҳажмли биогаз олиш ускунаси, унинг ишлаш тизими таништирилди.
Гулмира Келдиёрова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.