
Бир йил давомида ФҲДЁ бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масканларида мавзуга оид давра суҳбатлари, танловлар ўтказилди.
Давра суҳбатларида ФҲДЁ бўлимлари ходимлари билан бир қаторда шифокорлар, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар иштирок этди.
Йиғилишлар давомида ажралишларнинг сабаб ва оқибатлари, оилани асрашда масъулият тушунчасининг аҳамияти, қариндош-уруғлар ўртасидаги, эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча берилди.
Шундай тадбирлардан бирида бир ўқувчи “Опам шаръий никоҳдан ўтган, аммо ҳозирда ажрашди. Унинг қандай ҳуқуқлари бор?”, - деб сўраб қолди. Шу савол сабаб бўлиб, коллеж ўқувчиларининг ўзларига юзландик. Ҳақиқатан ҳам кузатишимизча, улар орасида бу ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаганлари талайина экан. Саволга жавоб бердигу кейинги машғулотларда бу ҳақда атрофлича, мисоллар ёрдамида тўхталдик. Ёлғиз оналар кимлар, оталикни белгилаш ҳолати нима эканлигини тушутириб бердик.
Ўқув йили тугалланаётган шу кунларда Самарқанд шаҳридаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида машғулотларнинг якуний босқичи ташкиллаштирилди. Оиланинг ҳуқуқий асослари билан боғлиқ савол-жавоб, танловларда фаол қатнашган коллеж ўқувчиларига сертификатлар топширилди.
Шоҳиста Қосимова, Самарқанд шаҳридаги 1-сон ФҲДЁ бўлими инспектори.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.