Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁДГОРОЙ ОЛИМПИАДАДА ҚАТНАШАДИГАН БИРИНЧИ ЎЗБЕК БОКСЧИ ҚИЗИ БЎЛДИ

ЁДГОРОЙ ОЛИМПИАДАДА ҚАТНАШАДИГАН БИРИНЧИ ЎЗБЕК БОКСЧИ ҚИЗИ БЎЛДИ

Хитойнинг Куинан шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун спортнинг бокс тури бўйича ўтказилган Осиё-Океания қўшма чемпионатидаги ғалабаси Ёдгорой Мирзаевага ўзбек хотин-қизлари орасида биринчи бўлиб ана шундай ҳуқуқни берди.

Самарқанд темир йўл вокзалида Ёдгорой Мирзаевани кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанада вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров юртимизда спортга берилаётган эътибор натижасида самарқандлик ёшлар орасидан ҳам кўплаб Жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқаётганини эътироф этди. Ёдгоройнинг яқинлари, устозларини ушбу муваффақият билан қутлади ҳамда уларга вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.

1996 йил Каттақўрғон туманида таваллуд топган Ёдгорой Самарқанд олимпия заҳиралари коллежида мураббий Шариф Нарзиқулов қўл остида бокс билан шуғулланган. Ҳозирда Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультетининг 1-босқичида таҳсил олаётган спортчи вилоят бокс федерацияси ижрочи директори Баҳодир Ҳасановдан бокс сирларини ўрганмоқда.


– Қизим болалигидан спортга меҳр қўйди, – дейди Ёдгоранинг онаси Вазира Нормуродова. – Қизларга хос бўлмаган спорт тури – боксга иштиёқи баландлигидан бошида хавотирга тушган пайтларимиз ҳам бўлган. Лекин аввал Ўзбекистон биринчиликларида, халқаро турнирларда, Осиё чемпионатида муваффақиятларни қўлга киритгач, унга далда беришимиз лозимлигини тушуниб етдик.

Бу гал қизимнинг тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлгани оиламиздан ташқари, вилоятимиз, мамлакатимиз учун ҳам қувончли воқеа бўлганини юракдан ҳис этяпман. Бу мамлакатимизда ёшлар учун яратилган кенг имконият ва шарт-шароитнинг самарасидир.


Киритилган вақти: 07/04/2016 18:27.   Кўрилганлиги: 2216
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yodgoroy-olimpiadada-qatnashadigan-birinchi-ozbek-bokschi-qizi-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.