
Самарқандда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган 60 нафар ёш мутахассис иштирок этди.
Жорий йил танловнинг дастлабки босқичи вилоятдаги 450 дан ортиқ ташкилот, корхона ва муассасада ўтказилиб, 2500 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Туман, шаҳар босқичида ўз билим ва маҳоратини кўрсатган ёш мутахассислар ҳам 600 дан ортиқни ташкил этди.
Танлов иштирокчилари “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими”, “Энг фаол ёш спорт мураббийи”, “Энг фаол ёш транспортчи”, “Энг фаол ёш шифокор”, “Энг фаол ёш олим” номинацияларида ўзаро беллашди.
Танловда барча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, мамлакат босқичига йўлланма берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.