Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Йилнинг энг яхши имоми

Йилнинг энг яхши имоми

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ва ноиб имомлари ўртасида «Йил имоми – 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Юқори савияда тган танловда дастлабки босқичда Қолибликни эгаллаган 16 нафар имом хатиб ва ноиб имомлар беллашди.

 Кўрик-танлов натижаларига кўра, Паст Дарғом туманидаги «Ошиқ ота» жоме масжиди имом-хатиби Каримхон Азимов вилоятнинг йил имоми деб топилди.

Самарқанд туманидаги «Янги масжид» жоме масжиди имом-хатиби Ҳалим Муҳиддинов ва Самарқанд шаҳридаги «Хўжа Абду Дарун» жоме масжиди имом- хатиби Зафар Маҳмудов иккинчи ўринни банд этишди. Учинчи ўринга эса Пайариқ туманидаги «Соғиш ота» жоме масжиди имом-хатиби Нодир Қобилов лойиқ топилди.

– Юртбошимизнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи бизга билдирилган ишончни оқлаб, масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб боришга ундади, – дейди К.Азимов. – Бугун биз жойларга бориб «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида суҳбатлар олиб боряпмиз, кишилар онгига салбий таъсир кўрсатаётган турли ғаразли ғояларнинг асл моҳиятини тушунтиряпмиз. Натижа эса ижобий бўляпти.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва вакилликнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.


Киритилган вақти: 27/07/2017 19:15.   Кўрилганлиги: 1232
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yilning-eng-yaxshi-imomi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.