Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Журналистлари ижодий ушмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Йилнинг энг фаол журналисти-2014” вилоят танлови якунлари кўриб чиқилди.

Унга кўра, қуйидагилар танлов ғолиблари деб топилди:

Телевидение йўналишида:

Абдурасул Ашуров – вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири

“Ижтимоий ва коммунал соҳадаги туркум кўрсатувлари ва давлат дастурлари ижроси таҳлили бўйича кўрсатув ва лавҳалари учун”.

Рухсора Ғафурова – “Самарқанд телевидениеси” МЧЖ мухбири

“Мустақиллик йилларида мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда амалга оширилган улкан яратувчанлик ишларини кенг ёритган кўрсатувлари учун”.

Радио йўналишида:

Шерзод Юлдашев – вилоят телерадиокомпанияси радиоэшиттиришлар муҳарририяти бош муҳаррири

“Маънавий-маърифий мавзулардаги туркум эшиттиришлари учун”.

Матбуот йўналишида:

Юлдуз Ҳайдарова – вилоят “Самаркандский вестник” газетаси мухбири

“Ёритилаётган мавзуга чуқур ёндашиш, ҳаққоний таҳлил қилиш, воқеа-ҳодисаларга холис муносабат билдириш ва жамоатчилик фикрини ўрганишдаги туркум мақолалари учун”.

Бахтиёр Жумаев – вилоят “Овози Самарқанд” газетаси масъул котиби

“Ватан, халқ, жамият манфаатлари йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган замондошларимизнинг сиймосини ёритганлиги учун”.

ЗоҳидҚувондиқов – Нарпай туман “Пахтакор овози” газетаси мухбири

“Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзидаги янгилик ва ўзгаришлар, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари  акс этган мақолалари учун”.

Фотожурналистика йўналишида

Бахтиёр Мустанов– вилоят “Зарафшон” газетаси  фотомухбири

“Вилоятимиз шаҳар ва қишлоқларида кечаётган ислоҳотлар жараёнлари, бунёдкорлик ишлари акс этган ҳозиржавоб фото-материаллари учун”. 


Киритилган вақти: 27/06/2015 18:59.   Кўрилганлиги: 1533
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yilning-eng-faol-jurnalistlari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.