
Юртимизга меҳмон бўлиб турган Япониянинг Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити раҳбарлигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.
Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри ва яна бир қатор дунёга машҳур олимлар Самарқанд билан танишувни Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш билан бошладилар.
Меҳмонларга буюк жаҳонгирнинг Шарқда қудратли давлатга асос солиб, юритган адолатли, халқпарвар сиёсати, минтақа илм-фани ва маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Регистон майдонидаги уч маҳобатли мадраса ва уларнинг яратилиш тарихи, бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ҳам япониялик олимларда катта қизиқиш уйғотди.
– Самарқандга биринчи келишимданоқ бу шаҳар менга ўзининг бой ўтмиши, тарихий обидалари, гўзал табиати ва самимий одамлари билан манзур бўлди, – дейди Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити. – Бу заминнинг азалдан цивилизация маркази сифатида шуҳрат топиши бежиз эмас экан. Аждодларингизнинг бой маънавий мероси, бугунги бунёдкорлик ишлари ва ёшларнинг илм эгаллаши учун давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ота-боболарингиз анъаналари давом этаётганидан далолат беради.
Делегация аъзолари Бибихоним масжиди, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан ҳам танишди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.