
Самарқандга Япония компания ва ташкилотлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилишди.
Япония Ипак йўли фонди, “Solid Corporation”, “Sakai Heavy Industries”, “Sound and music creation company” каби компаниялар ходимлари, Morioka Seio мактаби директори ўринбосари, “Green Hospital Supply Inc.” тиббий ускуналарни етказувчи корхонаси, туризм соҳаси мутахассислари, Соғлиқни сақлаш саноати Халқаро бизнес офиси директоридан иборат делегация вакиллари бугун SamAuto корхонаси, Самарқанд медицина институти ва тиббий муассасаларида яратилган шарт-шароит билан танишишди.
Меҳмонларимиз 29 июль куни Самарқанд бўйлаб саёҳатини давом эттиради.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.