Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИЧА СУҒОРИШ УСУЛЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

ЯНГИЧА СУҒОРИШ УСУЛЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Пайариқ туманидаги “Сори сув” фермер хўжалигида ғўза майдонларини эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш.Тешаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов ер шароитидан келиб чиқиб суғоришнинг замонавий усулларини қўллаш ҳақида сўз юритди. Тавсия этилаётган усул сувчиларнинг вақтини тежаш ва ғўзага берилган минерал ўғитнинг сув билан оқиб чиқиб кетишининг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

– Ғўзани бу усулда суғоришда қўл кучи (кетмон) ишлатилмайди, ўқариқ олишга ҳам зарурат қолмайди, сувнинг бирдек тақсимланиши ҳисобига дала бўйлаб намлик бир меъёрда тарқалишига эришилади, – дейди “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Мусаев. – Шунингдек, ғўза майдонини одатий суғоришда 1 гектарга 5-8 минг метр куб сув сарфланса, эгилувчан қувурлар ёрдамида 2-3 баробар кам сув талаб этилиб, ҳосилдорликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 

Пайариқ туманида 2016 йилда 1000 гектар майдонни шу усулда суғориш режалаштирилган. Унга кўра, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган 25 та фермер хўжалигига “Жиззахпластмасса” акциядорлик жамиятидан келтирилган шундай қувурлар етказиб берилди. 


Киритилган вақти: 16/06/2016 18:17.   Кўрилганлиги: 1543
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yangicha-sugorish-usullari-namoyish-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.