Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Янги йил томошаларига тайёргарлик қизғин

Янги йил томошаларига тайёргарлик қизғин

Янги йил байраминиқизиқарли томошалар, Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги спектаклларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Болажонлар ҳар йили янги саҳна кўринишлари, ғаройиб саргузаштларни кутишади.

Вилоят театр жамоалари болажонларга унутилмас байрам томошаларини тақдим этишга тайёр. Тез кунда театр саҳналарида Янги йил томошалари бошланади.

Вилоят мусиқали драма театрида «Томошалар мамлакатида Янги йил» номли байрам спектаклининг репетиция жараёнлари давом этмоқда. Томошалар театрнинг байрамга мос безатилган фойэ қисмида ўтказилади. Бу ерда кичик саҳна ўрнатилиб, 300 ўринли томоша майдони ташкил этилган.

– Жамоамиз бу йил болажонлар учун тарбиявий аҳамиятга эга, қувноқ, махсус эффектларга бой томоша тайёрлади, – дейди спектакль режиссёри Шуҳрат Санақулов. – Спектаклда Шаҳризода, Аловуддин, Жин, Жаъфар, Алибобо вақирққароқчи каби Шарқ эртаклариқаҳрамонлари ва албатта, Қорбобо ва Қорқиз иштирок этади. Томошадан сўнг болалар учунқизиқарли ўйинлар ташкил этилади.

Янги йил томошалари 19 декабрдан бошланади. 2018 йилнинг 5 январигача ҳар куни 4 сеансдан – соат 10:00, 12:00, 14:00 ва 16:00 да намойиш этилади.

Театр майдонидаги саҳна ва байрам арчаси атрофидаги томошалар «Қувноқ шаҳарчадаги саргузаштлар» деб номланиб, унда Ўрмончи момо билан набираси, сеҳргар, Бўғирсоқ, Бақалоқ ва Рамақижон Янги йил байрамига халал бермоқчи бўлган Ёвуз жодугаргақарши турадилар. Турли ўйинлар уюштирилади.

Вилоятқўғирчоқ театрининг 200 ўринли томоша залида болажонлар учун «Буратинонинг саргузаштлари» номли эртак ўзбек ва рус тилларида, кунига 4 сеансдан намойиш этилади. Спектакллар турли ташкилот ва корхоналар, таълим муассасаларидан тушган буюртмалар асосида намойиш этилиши кўзда тутилган. Албатта, болажонларини хурсандқилишни истаган ота-оналар олдиндан чипта олишлари мумкин. Қўғирчоқ театридаги томошалар 18 декабрдан бошланади.

– Театр саҳнасидаги томошалардан ташқари жамоамиз «Темирйўл вокзали» майдонида ўтказиладиган Янги йил томошаларида ҳам иштирок этади, – деди режиссёр Шаодат Усмонова. – У ерда актёрларимиз «Боқивойнинг саргузаштлари» номли спектаклни намойиш этишади. Ўрмон ҳайвонлари,қароқчилар, сеҳргар ва бошқа эртакқаҳрамонларини жамлаган спектакль болаларга ажойиб байрам совғаси бўлади, деган умиддамиз.

Вилоят рус драма театрида байрам томошалари 20 декабрдан бошланади. Театр жамоаси томошабинлар учун «Настоящий Дедмороз» спектаклини саҳналаштирган. Спектаклда бошқаҳрамон – ўқишни, ёзишни ўрганишни истамаган Кикимора Қорбобо берган сеҳрли таёқчани йўқотибқўяди-ю уни дунё бўйлабқидиради. Африка, Шарқ ва Ғарб мамлакатларида бўлади. Кикиморанинг билимсизлиги унга сеҳрли таёқчани топишида панд беради. Қизиқарли саргузаштлар давомида у ўқишни, ёзишни ўрганиб олади. Спектаклга кириш чипталари ўртача 10-15 минг сўм атрофида, 3 ёшгача бўлган болалар учун бепул.

Сартепа масканидаги марказий майдонда ўрнатиладиган байрам арчаси атрофидаги томошаларда вилоят рус драма театри жамоаси вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бадиий жамоалари билан биргаликда Янги йил интермедияларини тайёрлаган. Томошалар 4 сеансдан 2018 йилнинг 10 январигақадар давом этади.

Зилола РУСТАМОВА. 


Охирги ўзгариш: 15/12/2017 19:57.   Кўрилганлиги: 1364
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yangi-yil-tomoshalariga-tayyorgarlik-qizgin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.