
Энди машинага давлат рақам белгиси олиш, никоҳ ёки ажралишни қайд этиш, кўчмас мулк ва ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиб, кадастр ишини тайёрлаш, турган жойи бўйича прописка қилиш ва чиқариш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмалар бериш хизматлари бир жойда амалга оширилади.
Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.
Бу янги тузилма Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги фармони асосида ташкил этилиб, собиқ “Ягона дарча” марказларининг ваколатларини тўла бажаради ва босқичма-босқич қўшимча хизмат турларини ҳам кўпайтириб боради.
Эндиликда бу ерда ҳар бир киши аввалги 33 та хизмат туридан фойдаланиш имконига эга бўлди ва 2020 йилнинг сўнгига қадар 58 турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Ў.Худойбердиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.