
Ургут туманида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича
ишлаб чиқилган 2013-2016 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурга
асосан жорий йилда 14 та истиқболли лойиҳа амалга оширилди.
Хусусан, туман саноат ҳудудида мамлакатимизда енгил
саноат соҳасини ривожлантириш, ички бозорни юртимизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар
билан тўлдириш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “Nur Sam
Qur” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилди. Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий
банк”и Ургут туман бўлимининг 3 миллиард 445 миллион сўм кредити йўналтирилган,
Ҳиндистондан етти босқичли замонавий технология келтириб ўрнатилган корхонада
35 нафар маҳаллий ёшлар матога гул босиш фаолияти билан шуғулланмоқда.
Бир кеча-кундузда 10 минг пагонометр матога ишлов бериш қувватига эга корхонада ҳозирча буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқарилаяпти.
Бахтиёр Мустанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.