Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИ ИНСТИТУТДА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР

ЯНГИ ИНСТИТУТДА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 8 майдаги қарори билан ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Унда вилоят жамоатчилик вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Х.Юнусов ва бошқалар ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун замонавий билимларга эга олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлашнинг аҳамияти хусусида сўз юритди.

Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилганига бир йилдан ошди. Ўтган қисқа вақт мобайнида соҳа фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга мустаҳкам замин яратилди. Хусусан, йигирмага яқин ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрлари янгидан ишлаб чиқилди. Ўттиздан ортиқ касалликларга қарши курашиш бўйича йўриқномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди. Соҳада халқаро ҳамкорлик кенг йўлга қўйилмоқда.

Аммо соҳада мутахассис етишмовчилиги билан боғлиқ жуда катта муаммо бор. Жумладан, ветеринария соҳасида 1350 дан зиёд олий маълумотли кадрга эҳтиёж мавжуд. Бунинг оқибатида мамлакатимизда чорвачиликка ихтисослашган 5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги, 2 мингга яқин паррандачилик хўжаликларида ветеринария врачи штат бирлиги жорий этилмаган.

Мамлакатимизда ягона ҳисобланган мазкур институт тизимни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш имкониятини яратади. Қолаверса, ветеринария хизмати бошқарув тузилмасини оқилона ташкил этиш, илмий-лаборатория, моддий-техник база ва кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳайвонларни касалликлардан сақлаш, республикамизга ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши, тарқалишининг олдини олади.

Жорий ўқув йилидан бошлаб ушбу олий таълим муассасасига 800 нафардан зиёд ёшлар ўқишга қабул қилинди. Яна 400 нафарга яқин талаба институтнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Тадбир сўнггида иштирокчилар олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талабалари томонидан ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилдилар. Институтда яратилган шарт-шароит, ўқув-лаборатория хоналарининг жиҳозланиши, дарс жараёнлари билан танишишди.

 

Абдуғофур Шерхолов.


Киритилган вақти: 15/09/2018 09:15.   Кўрилганлиги: 1349
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yangi-institutda-yangi-vazifalar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.