Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИ ФАРМОН ЯНГИЧА ИШЛАШНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ

ЯНГИ ФАРМОН ЯНГИЧА ИШЛАШНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Самарқанд шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ФҲДЁ бўлимлари мудиралари, корхона, таълим муассасалари бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова фармондан келиб чиққан ҳолда иштирокчилар зиммасидаги вазифаларга тўхталди.

- Ҳужжатга кўра, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилиши оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашиш имконини беради. Айни вақтда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан 19 минг 148 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. Уларнинг оилавий шароити, ижтимоий аҳволи ўрганилмоқда.

Шунингдек, мавжуд 4 та сектор кесимида ижтимоий шароити оғир 678 нафар хотин-қизга манзилли ёрдам бериш ва уларни иш билан таъминлаш, ҳунармандчиликка, тадбиркорликка жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундай имкониятнинг берилиши қўмита, маҳалла, саломатлик муассасалари, умуман, кенг жамоатчиликнинг янада яқин ҳамкорликда ишлашини тақозо қилади. Оилавий ажримларнинг кўпаяётгани, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг ошгани ҳар бир мутасаддининг ўз ишига виждонан, тизимли ёндашиши лозимлигини кўрсатмоқда.

Самарқанд шаҳридаги оилавий ажримларни таҳлил қилар экан, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Б.Норов хотин-қизларнинг чет элга ишга кетиши оила бузилишида асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, шаҳар ички ишлар бошқармаси, прокуратура вакиллари ҳам хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг сабабларини атрофлича таҳлил этди.

 

Г.Мўминова.


Охирги ўзгариш: 26/02/2018 21:13.   Кўрилганлиги: 987
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yangi-farmon-yangicha-ishlashni-taqozo-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.