
Самарқандда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бугунги кунда хотин-қизлар қўмиталари зиммасига қўйилаётган вазифалар, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари хусусида сўз юритди.
- Жорий йил номланишидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизлар қўмиталари томонидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилаётир, оилаларга кириб, улардаги маънавий муҳитни ўрганиш, муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда, - дейди Т.Норбоева ўз сўзи давомида. – Аммо ушбу вазифаларни янада мақсадли ташкил этиш, муаммоларни чуқур ўрганиб, кейинги ишларни ташкил қилишни белгилаб олиш талаб этилмоқда. Оилалардаги муҳитни ўрганиш асосида хотин-қизлар орасида содир этилаётган салбий ҳодисалар сабабларини таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда бу муаммоларга барҳам бериш барча қўмита раисларининг бирламчи вазифаларидан бири саналади.
Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар юзасидан хотин-қизлар қўмиталари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Раббимова ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Мазкур вазифага Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Марҳабо Fафурова номзоди таклиф этилиб, бошқарув аъзолари томонидан маъқулланди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.