Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ РИВОЖЛАНМОҚДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Пахтачи туманида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан марказий банк вилоят бошқармаси ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қизиқиш билдираётган хотин-қизларни тажрибали ишбилармон аёлларга бириктириш, шунингдек, бу борада юзага келаётган масалаларни атрофлича ўрганишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимлиги, вилоят банк муассасалари раҳбарлари, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими вакиллари ҳамда 50 га яқин тадбиркорликка қизиқаётган пахтачилик хотин-қизлар иштирок этишди.

Учрашувда “Ҳар бир оила – тадбиркор“ дастури, унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, хусусан, аҳолининг турмуши фаровонлигини юксалтиришдаги ўрни хусусида сўз борди. Шунингдек, хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, дастур доирасида аҳолига тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 34 нафар хотин-қизларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит, шунингдек, касаначилик йўналишида фаолият юритаётган аёлларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштириб берилиши белгиланди.


Киритилган вақти: 13/03/2019 21:27.   Кўрилганлиги: 1094
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xotin-qizlar-tadbirkorligi-rivojlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.