
Диего Мартинез Перан – “Radio Intereconomia” радиоси бош директори, “Grupo Intereconomia” медиа гуруҳи вице-президенти (Испания):
– Ўзбекистондаги тинчлик-хотиржамлик, ижтимоий барқарор муҳитни ғоят қадрлайман. Халқингиз кайфияти, руҳиятидаги кўтаринкилик, бахтиёрлик, вазминлик, ўз ҳаётидан мамнунлик туйғуси ўзбекистонликларнинг келажакка бўлган қатъий ишончидан далолатдир.
Самарқандда сайлов жараёнларини диққат билан кузатдим. Сайловчиларнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этаётгани мени қувонтирди. Асосийси, жараённи маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, барча сиёсий партияларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари бевосита кузатиб бориши учун етарли имкониятларнинг яратилгани сайловларнинг очиқ-ошкора, холис ва ҳаққоний руҳда ўтишини таъминлашда муҳим омил бўлди.
Александр Заварзин – МДҲ департамент директори:
– Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловларда иккинчи маротаба иштирок этяпман.
Жорий сайловларни департаментимизнинг 72 нафар вакили бевосита кузатиб борди. Кўрдикки, овоз бериш жараёнлари нафақат Ўзбекистон сайлов қонунчилигига, шу билан бирга, халқаро талабларга тўлиқ мос тарзда ўтди.
Хусусан, мен эрта тонгда Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 60-сайлов участкасида жараённинг бошланишида иштирок этдим. Бу ерда сайловчиларнинг фаоллигидан ҳайратландим.
Ли Чжон Хи – Умумжаҳон сайлов органлари ассоциацияси режалаштириш бўлими директори (Жанубий Корея):
– Ўзбекистонга Президент сайлови кузатувчиси сифатида биринчи бор келишим. Мамлакатингизда сайловни ўтказиш бўйича ўрганса арзийдиган бой тажриба тўпланган. Масалан, Кореяда ногирон, бемор ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга сайлов бошланишидан бир оз муддат олдин почта орқали кимга овоз бериши тўғрисида хабарнома юборилади. Улар ўз овозларини почта орқали юборишади, агар хат сайлов кунидан кеч келса, овоз инобатга олинмайди.
Юртингизда эса якка-ёлғиз, ногирон ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга участка сайлов комиссияси аъзоларидан 2-3 нафари махсус овоз бериш қутисини уйига олиб бораркан. Овоз бериш жараёнининг бу тартибда ташкиллаштирилиши фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўла фойдаланишини таъминлайди.
Барух Бен-Нериа Биренбаум – Қуддус университетининг ижтимоий фанлар факультети профессори:
– Сайлов жараёнидаги иштироким давомида амин бўлдимки, фуқаролар сайлов қонунчилигидан, Президентликка номзодлар ҳақидаги маълумотлардан яхши хабардор. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг демократик, очиқлик ҳамда ошкоралик тамойилларига мувофиқ ўтиши ва сайловчиларнинг ўзларига муносиб номзодни танлашларига кенг имконият яратди, деб ҳисоблайман.
Ингуна Судраба – халқаро кузатувчи (Латвия):
– Вилоятда эрта тонгдан бошланган сиёсий жараёнларни кузатиб, участка сайлов комиссияларининг тайёргарлиги, сайловчиларнинг кайфияти кўтаринкилиги, айниқса, биринчи марта овоз бераётган ёшлардаги ўзгача қизиқиш ва ҳаяжонни кўрдим. Энг муҳими, сайлов очиқ-ошкора, яширин овоз бериш йўли билан ўтди. Бу халқаро талабларга тўла мос келади ва ҳеч қандай шубҳали ҳолатларни учратмадим.
Илк марта сайловда иштирок этаётган ёшлар билан суҳбатлашдим. Уларнинг ушбу сиёсий тадбир мамлакат тақдири учун нақадар муҳим экани хусусидаги фикрларини эшитиб, масъулиятни ҳис этиши, энг муҳими, ишонч ва қатъиятидан жуда ҳайратландим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.