
Касаба уюшмалари фаолиятининг 2016 йилдаги устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси М.Бобоёров жорий йилнинг ўтган даврида бирлашма томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Касаба уюшмалари ҳамда иш берувчилар ўртасида тузиладиган жамоа шартномалари, мазкур ҳужжатнинг ишчи ходимлар учун аҳамияти, ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу соҳадаги камчиликлар, ходимларнинг маданий-маърифий тадбирларга жалб қилиниши масалаларига тўхталди.
– "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида жамоа шартномалари орқали 1111 нафар кам таъминланган оила вакилларига ёрдам кўрсатилди, – деди М.Бобоёров. – Фарзандлари икки ёшдан уч ёшгача бўлган 330 ёш оилага 36,7 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 83 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланишига эришилди.
Анжуман давомида “Касаба уюшмалари – болаларга, хотин-қизларга, фахрийларга” каби акциялар доирасида амалга оширилган ишларнинг кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётгани таъкидланди. Аҳолини спортга йўналтириш юзасидан ўтказилаётган "Касаба-тур" веломарафонининг қамров доираси кенгаяётгани эътироф этилди.
Гулруҳ Комилова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.