
Каттақўрғон шаҳри аҳолиси “Соғлом она ва бола йили” арафасида замонавий қулайлик ва имкониятларга эга тиббий муассаса хизматидан фойдаланадиган бўлди.
Яқинда бу ерда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Республика инвестиция дастури асосида жорий йилда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг нафақат ушбу поликлиникаси бунёд этилди, балки шошилинч тиббий ёрдам ва жарроҳлик бўлимлари ҳам реконструкция қилинди.
Муассасаларда “Баҳодир А” хусусий корхонаси томонидан 4 миллиард 750 миллион сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди.
Шунингдек, “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида замонавий ташхис ва даволаш ускуналари ўрнатилди. Айниқса, кўп тармоқли марказий поликлиникада яратилган шароитлар беморларни тезкор текшириш ва уларга аниқ ташхис қўйиш имкониятини беради.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.