
Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида тиббий кўрик, жисмоний тайёргарлик ва тест синовларида сараланган чақирилувчиларнинг навбатдаги гуруҳи муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, «Камолот» ЁИҲ вилоят кенгаши фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
– Кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида шаклланган профессионал миллий армиямизда мард ва жасур юрт ўғлонлари хизмат қилмоқда, – дейди «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими вакили Йўлдош Суюнов. – Шарафли бурчини адо этишга чоғланган йигитлардаги ғурур ва шижоатни кўриб, ҳарбий хизматга бўлган муносабат ва тинчлигимизнинг кафалотини яқол ҳис қилиш мумкин.
– Фарзанди юрт ҳимоячиси бўлиши ҳар бир ота-онанинг орзуси, – дейди Хайринисо Тўраева. – Бугун мен ана шу орзуимга эришиб турганимдан хурсандман. Ўғлим халқимиз, Ватанимиз тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилишига ишонаман.
Тадбир сўнггида муддатли ҳарбий хизматга кузатилаётган йигитларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топшрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.