Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳамкорлик - муҳим омил

Ҳамкорлик - муҳим омил

Вилоят прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ўтган йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг, шунингдек, диний экстремизм ҳуружларининг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов маъруза қилди. Таъкидландики, ўтган йил давомида амалга оширилган тадбирлар натижасида вилоятда умумий жиноятлар камайган. Жумладан, босқинчилик 11, талончилик 28, безорилик 19, товламачилик 40, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан 2,4 ҳамда аёллар томонидан 34 фоизга камайган, тергов ишларининг сифати ва самарадорлиги ошган.

Тадбирда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли самара бермаганлиги сабабли баъзи туманларда жиноятларнинг айрим турлари ошганлиги танқид қилинди. Бундай камчиликларга барҳам беришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жойлардаги давлат бошқарув идоралари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар тарбияси, аҳоли бандлиги, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Хондамир МАРДИЕВ,

вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.



Киритилган вақти: 19/01/2017 17:26.   Кўрилганлиги: 1327
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xamkorlik-muhim-omil

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.