Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР – ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА

ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР – ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида сайлов жараёнларини кузатиш учун мамлакатимизга келган Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари, олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга кўра, округ сайлов комиссияси томонидан Самарқанд вилоятида 957 та сайлов участкаси тузилган, участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган ва комиссиялар ўз фаолиятини бошлаб юборган. Улар ўз фаолиятида сайлов кампаниясининг барча босқичларида қонунийлик, ошкоралик ва транспарентлик принципларига қатъий риоя этади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Мазкур тадбирларни ўтказиш, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш учун барча номзодларга тенг шароит ва имкониятлар яратилган. Сайлов жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида вилоятдаги элликдан зиёд журналист тегишли тартибда аккредитациядан ўтказилган.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Симус Франсис Мартин ва Ева Каролина Сухонен сайлов кампанияси жараёнларини кузатиш учун яратилган шароит ва имкониятларни юқори баҳолади. Шунингдек, юртимизнинг бетакрор табиати, халқимизнинг очиқ кўнгиллилиги ҳақида ҳайрат билан гапирдилар.

Халқаро кузатувчилар сайлов округида комиссиянинг самарали фаолият олиб бориши учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази


Киритилган вақти: 06/03/2015 15:22.   Кўрилганлиги: 1543
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalqaro-kuzatuvchilar-okrug-saylov-komissiyasida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.