Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқаро ҳамкорлик Янги ускуналар самарали даволаш имконини беради

Халқаро ҳамкорлик Янги ускуналар самарали даволаш имконини беради

Самарқанд давлат медицина институтида Жанубий кореялик мутахассислар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Yonsei университети Severans Госпитал хирургияси департаменти раҳбари, профессор WooJyoungLee, шу университет тиббий биология ва паразитология департаменти профессори TaiSoonYong тиббиёт соҳасида ўз тажрибаларини самарқандлик шифокорларга сўзлаб берди.

- Халқаро ҳамкорлик доирасида кореялик мутахассислар томонидан келтирилган лапароскоп ва торакоскоп ускуналари клиникамизга ўрнатилди, - дейди Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-клиника профессори Ж.Шамсиев - Бу ускуналар кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи оғир хасталиклари, ўпка ва жигар эхинококкози, ошқозон-ичак йўли ўткир жарроҳлик касалликларини муваффақиятли даволаш имконини беради.

Жанубий кореялик мутахассислар, «Самарқанд вилоятида эхинококкозни ўрганиш» ҳамкорлик лойиҳаси доирасида маърузалар ўқидилар. Тиббиёт институтида бўлиб, талабалар, магистрантлар, клиник ординаторлар, ушбу даргоҳда таълим олаётган жанубий кореялик талабалар билан учрашдилар. Жорий йил октябрь ойида кореялик мутахассисларнинг лапаро-торакоскопик операциялар ва турли жарроҳлик хасталикларига чалинган мижозлар билан маҳорат сабоқлари ўтказиши режалаштирилган.



Киритилган вақти: 27/09/2017 15:35.   Кўрилганлиги: 1066
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalqaro-hamkorlik-yangi-uskunalar-samarali-davolash-imkonini-beradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.