
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
“Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивали ижрочи директори Т.Маҳмудов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур халқаро мусиқа фестивали халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, дўстлик ва тинчлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. “Шарқ тароналари”нинг замирида мужассам умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият ва миллий анъаналар бунда муҳим омил бўлаётир.
Фестиваль жаҳондаги нуфузли мусиқа анжуманлари қаторидан жой олган. Анжуман ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётгани, мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, машҳур санъат намояндаларининг бу фестивалга қизиқиши ва эътибори ортиб бораётгани бунинг яққол далилидир. Хусусан, 1997 йилда ўтказилган биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, 2013 йилги анжуманда 53 давлатдан санъат намояндалари иштирок этди. Жорий йилда фестивалда олтмишдан ортиқ мамлакатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда.
Матбуот анжуманида фестивалнинг ташкилий жиҳатлари, бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Айни кунларда меҳмонларни кутиб олиш ва концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Анжуманнинг мазмунли ўтиши учун Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб саёҳат, таълим муассасалари ва тарихий обидалар билан танишув, миллий ҳунармандлик, тасвирий ва амалий санъат кўргазмалари, ижодий учрашувлар ва маҳорат машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.
Фестиваль доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги” мавзусида илмий конференция ўтказилади.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.