
Самарқанд шаҳрида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташаббуси билан “Фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланувчиларга электрон кутубхона хизматларини кўрсатишни янада жонлантиришга бағишланган ушбу анжуманда мамлакатимиздан ташқари Германия, Россия, АҚШ, Англия, Чехия, Латвия, Жанубий Корея, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистондан келган соҳа мутахассислари, экспертлар иштирок этди.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўтказилган анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев, Чехия миллий кутубхонаси раҳбари Кнолл Адольф, Жанубий Корея кутубхона департаменти раиси Ким Сунг И ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжини қондириш, халқимизнинг маданий ва маънавий-маърифий қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган янги ахборот-ресурс марказларини ташкил этишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида аҳолига ахборот хизмати кўрсатишни кенгайтириш ва яхшилашга кўмаклашадиган илғор ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда янги дастурий маҳсулотларни жорий этиш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётгани эътироф этилди.
Сўнг меҳмонлар вилоят ахборот-кутубхона марказига ташриф буюриб, масканда китобхонлар учун яратилган шароит, яратилган замонавий имкониятлар билан танишишди.
Анжуманнинг Самарқанд давлат университетида ўтказилган шўъба йиғилишларида электрон кутубхонанинг таълимни ривожлантиришдаги аҳамияти, ахборотлашган жамиятда шахс тарбияси, йиғма электрон каталогларни яратишда илғор кутубхоналар тажрибасига оид маърузалар тингланди. Хорижлик модераторлар томонидан республикамизнинг барча ҳудудларидан, вилоятимиз туман ва шаҳарларидан келган кутубхоначи-мутахассислар учун семинар-теринглар, брин-ринг ўйинлари ташкил этилди.
Иштирокчилар ахборот-кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари ишини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий фаолиятини янада яхшилаш, электрон кутубхоналар ташкил этиш ва ягона интеграллашган ахборот-кутубхона тизимини яратишга оид масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.