Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚАРО АНЖУМАН

ХАЛҚАРО АНЖУМАН

Самарқанд давлат тиббиёт институтида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Клиник лаборатория, функционал диагностика ва клиник патафизиологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Тадбирда республикамизнинг барча вилоятларидан келган етакчи мутахассис-шифокорлар билан бирга Россия, Украина, Қозоғистон давлатларидан олимлар иштирок этди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор А.Шамсиев, Украина тиббиёт фанлари миллий академияси мухбир аъзоси, профессор М.Андрейчин ва бошқалар мамлакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси, хусусан, функционал диагностика ва клиник патафизиология соҳасидаги кашфиёт ва янгиликлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, амалиётларни жаҳон андазаларига жавоб берадиган даражага кўтаришга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, ялпи мажлис хорижлик олимлар юртимизда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор, ўзбекистонлик шифокорларнинг ўта мураккаб таҳлилларга қўл уриб, функционал диагностика хизматидан муваффақиятли фойдаланиб келаётганликларини эътироф этишди. Айниқса, болалардаги сурункали пневмония, пиелонефрит ҳамда катталарда учрайдиган онкологик касалликларни ўз вақтида аниқлаб, самарали даволашда катта тажриба тўпланганини таъкидлаб ўтишди.

Икки кун давом этган илмий-амалий конференцияда паразитология, лаборатор диагностика, қандли диабет, туғма касалликлар, шунингдек, болаларда учрайдиган юрак-қон томирлари, ошқозоности безлари, ўт ҳамда сурункали бронхит касалликларида хирургик амалиётлари ўтказиш каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.

Дилмурод Тўхтаев


Киритилган вақти: 14/11/2015 17:41.   Кўрилганлиги: 1365
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalqaro-anjuman

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.