Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ манфаатига хизмат қилади

Халқ манфаатига хизмат қилади

 Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси  тўғрисида"ги фармони мамлакатимиз тараққиётининг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишларини аниқ белгилаб берди.

     Ҳаракатлар стратегияси яқин ва узоқ истиқболда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётини модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш борасида мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик тараққиёт йўлидаги ислоҳотлар самарасини янада оширишга хизмат қилади. Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш деб номланган биринчи йўналишида давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини тубдан яхшилаш, давлат ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш назарда тутилган.   Шунингдек, "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш режалаштирилган. Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг барча қатламлари манфаатига мос кўплаб вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб берилганки, уларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига ҳар биримиз ҳисса қўшмоғимиз лозим. Шу мақсадда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлимида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда. Шак-шубҳасиз, яқин беш йилга мўлжалланган бу тарихий ҳужжат халқимиз ҳаётининг янада фаровон бўлишига хизмат қилади.

Шерзод МАМАТОВ,

фуқаролик жамияти шаклланишини

мониторинг қилиш мустақил

институти вилоят бўлими етакчи

мутахассиси.



Киритилган вақти: 13/02/2017 17:51.   Кўрилганлиги: 1192
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-xizmatida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.