
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Т.Жўраев бошқарди.
Сессиянинг кун тартибига кўра қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2018 йил 1-чораги ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси ҳақида;
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатовнинг “Вилоят ҳудудида 2018 йил 3 ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уни сабабларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти ҳақида;
Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраевнинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳақида;
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонининг ижроси ҳақида;
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори лойиҳаси ҳақида.
Сессияда, шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Депутатлар Акмал Сафаевни вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси директори лавозимидан озод этиш ҳамда шу лавозимга Рустам Олимовни тайинлаш тўғрисидаги таклифга муносабат билдирдилар.
Кенгаш фаолиятида жорий этилган тартибга асосан, навбатдаги сессия кун тартибини шакллантириш ҳамда унга киритиладиган масалаларни пухта тайёрлашни ташкил этиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Зафар Каримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳига топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.