
“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийларининг мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида 25 нафар нуронийни Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғи Тахти Қорача довони, Омонқўтон, Самарқанд туманининг тоғли Оҳалик ва Миронқул қишлоқларига саёҳатини уюштирди.
30 нафар нуронийдан иборат иккинчи гуруҳ эса “Обод қишлоқ” дастури доирасида Нурободнинг қайта чирой очаётган Жом қишлоғида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
* * *
Самарқанд шаҳрида Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари давлат инспекторларининг 62 нафарига мопед-скутерлар топширилди.
* * *
Самарқанд туманидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
* * *
Ўзбекистонда меҳмон бўлган Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқандга келди.
Меҳмонлар Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, масканда бунёд этилаётган халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши жараёнлари билан танишди. Шунингдек, Амир Темур, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбара мажмуаларини, Регистон майдонидаги тарихий обидаларни томоша қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.